locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Андижон\" клуби бош директори: \"Илк турдаёқ шундай ўйин кўрсатиш — катта ишонч бағишлайди\"

Зиёдбек Шуҳратович клуб матбуот хизматига қуйидаги фикрларни билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Андижон" клуби бош директори: "Илк турдаёқ шундай ўйин кўрсатиш — катта ишонч бағишлайди"
photo: Andijon fk

Яқинда "Андижон" клубига янги бош директор этиб тайинланган Зиёдбек Машрапов учун ҳам дебют ўйин унутилмас бўлди.

"Сўғдиёна" устидан 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба — янги даврга кучли старт!

Зиёдбек Шуҳратович клуб матбуот хизматига қуйидаги фикрларни билдирди.

Ўйин тўғрисида

“Аввало, барча мухлисларимизни, фан-клубни ушбу ишончли ғалаба билан табриклайман. 4:0 — бу шунчаки ҳисоб эмас, бу жамоамизнинг меҳнати, интизоми ва майдондаги характери самарасидир. Ҳар икки бўлимда ҳам ташаббусни қўлдан бой бермадик. Илк турдаёқ шундай ўйин кўрсатиш — катта ишонч бағишлайди. Мен футболчиларимизга, мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман”.

Эътибор ва масъулият хусусида

“Андижон клуби вилоятимиз раҳбарлари томонидан доимо эътибор марказида бўлган жамоа. Янги раҳбар сифатида мен бу масъулиятни чуқур ҳис қиламан. Ҳар бир ғалаба — бу фақат майдонда эмас, клуб ичидаги тўғри тизим, ишонч ва бирдамлик натижаси. Биз мавсум давомида барқарорликни сақлашга ҳаракат қиламиз.”

Стадиондаги муҳит ҳақида

“Бобур Арена"даги муҳитни сўз билан таърифлаш қийин. Фан-клуб, Мухлисларимиз — ҳақиқий 12-ўйинчи. Уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга қўшимча куч бағишлади. Шундай муҳитда ғалаба қозониш икки карра ёқимли.”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг