Андижон кичик танаффусдан кейин клуб қароргоҳига тўпланди
Максим Шацких бошчилигидаги машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
photo: Andijon fk
FIFA кунлари муносабати билан чемпионатимизда яна бироз танаффус юзага келган. Жамоамиз аъзолари уч кунлик хордиқдан кейин кеча клуб қароргоҳига тўпланишди ва машғулотларга киришишди.
Ҳозирда Шоҳжахон Ёрқинбоев ва Саидумархон Саиднурўллаев Ўзбекистон U20 терма жамоамиз йиғинида қатнашаяпгани боис “Бургутлар” билан бирга эмас. Шунингдек, Ислом Маматказин ҳам даволаниш жараёнини олиб бормоқда.
Максим Шацких бошчилигидаги машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
“Андижон” жамоамиз навбатдаги ўйинини 17-октябрь куни ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Шу боис асосий эътибор бўлажак ўйинга қаратилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор