locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Андижон” “Хавоканд”га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади

“Ховаканд” – “Андижон” ўртасидаги ўйин 26 май куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 18:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Андижон” “Хавоканд”га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади
photo: Andijon fk

Ислом Аҳмедов бошчилигидаги “Бургутлар” “Насаф” билан ўтказилган ўйиндан сўнг бир кун ҳордиқ чиқарди ва бугундан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошладилар.

Маълумки, Ўзбекистон Кубоги “H” гуруҳидаги сўнгги 3-тур беллашувини “Андижон” сафарда биринчи лига вакили — “Хавоканд”га қарши ўтказади. 26 май куни бўладиган бўлажак учрашув учун жамоамиз аъзолари ўз қароргоҳида машғулотларга киришишди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, таркибимиздаги барча легионерларга дам берилди ва улар ҳордиқ чиқариш учун ўз юртларига жўнаб кетдилар. Шунингдек, Жамшид Болтабоевда енгил жароҳат борлиги сабабли ўйинни ўтказиб юборади. Иброҳим Йўлдошев эса Тошкентда даволаниш муолажаларини давом эттиряпти. Бугунги машғулотда кўриниш бермаган Маҳмуд Махамаджонов эса таркибимизга эртага қўшилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон U17 терма жамоаси билан Осиё Кубогига қатнашиб қайтган Аҳрор Равшанбеков ҳамда Ўзбекистон U20 термаси билан бирга “CAFA” мусобақасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган дарвозабонимиз Неъматуллоҳ Рустамжонов ҳам сафимизга қўшилди.

Кубок доирасидаги охирги ўйин учун тайёргарлик жараёнларига U21 жамоамиздан Хамидулло Каримов, Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, Жамшид Кўпайсинов, Яҳёбек Юлдашалиев, Муҳаммадризо Шарифжонов, Шохжахон Ёрқинбоев, Аҳрор Равшанбеков сингари иқтидорли ўйинчилар ҳам жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ховаканд” – “Андижон” ўртасидаги ўйин 26 май куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 18:00 да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг