locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон футболига катта ишонч — Эрматов клуб базасини юқори баҳолади

Бу ерда иқтидорли футболчиларни тарбиялаш учун яратилган шароитларга алоҳида эътибор қаратди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон футболига катта ишонч — Эрматов клуб базасини юқори баҳолади
Фото: Андижон ПФК

Суперкубок баҳси олдидан Андижон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов вилоят футболида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида у аввало болалар ва ўсмирлар футболига қаратилган инфратузилмаларни кўздан кечирди. Эрматов футбол мактаби, академия ва ёшлар тайёргарлиги жараёнлари билан танишар экан, бу ерда иқтидорли футболчиларни тарбиялаш учун яратилган шароитларга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, ташриф давомида аёллар футболини ривожлантиришга ҳам назар ташланди. Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва жамоалар фаолияти ҳақида масъуллар томонидан маълумот берилди. Эрматов бу соҳадаги ҳаракатларни юқори баҳолаб, аёллар футболининг келажаги учун бундай ишлар жуда муҳим эканини таъкидлади.

Ташрифнинг энг таъсирли қисми эса ПФК Андижон клубининг янги базаси билан танишув бўлди. Эрматовга миллий терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳамроҳлик қилишди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган база меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Эрматов яратилган шароитлар футболчиларнинг ўсиши ва жамоанинг келажакдаги муваффақиятлари учун мустаҳкам пойдевор бўлишини таъкидлади.

Шу ерда Равшан Эрматов жамоа футболчилари билан ҳам учрашиб, уларга бўлажак ўйинларда омад тилади. У футболчиларни юқори мақсадлар сари интиллашга чақирди ва мухлислар ишончини оқлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Ташриф давомида Эрматовга клуб раҳбарияти, вилоят футбол ассоциацияси масъуллари ва фан-клуб аъзолари ҳамроҳлик қилишди. Улар Андижон вилоятида футболни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида ҳам маълумот беришди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг