Андижон футболчиси Марокаш дарвозасини ишғол этди
Ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳамда 75 дақиқа майдонда тўп сурган Ахрор Равшанбеков 27-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.
photo: UFA
Андижон футболчиси Марокаш дарвозасини ишғол этди.
Ўзбекистон U17 терма жамоасига жалб қилинган ва Марокашда йиғин ўтказаётган термамиз сафида Андижон U21 аъзоси Ахрор Равшанбеков ҳам бор.
Бургутлар футболчиси Марокаш U17 термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳамда 75 дақиқа майдонда тўп сурган Ахрор Равшанбеков 27-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.
Иброҳим Жалолов
Редактор