locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Андижон\" ФИФА кунларида Хўжандда йиғин ўтказади

Битта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилади
"Андижон" ФИФА кунларида Хўжандда йиғин ўтказади
Фото: UzPFL

ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигамизда кичик танаффус юзага келди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 5 ҳамда 10 июнь кунлари жаҳон чемпионати йўлида муҳим учрашувларини ўтказади.

“Андижон” жамоаси эса 27 май куни Суперкубок ўйинини ўтказганидан сўнг қисқа муддатли хордиқ чиқармоқда.

Кейинги турни 13 июнь куни сафарда “Бухоро”га қарши ўтказамиз. Оралиқдаги кунлардан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказади.

Максим Шатских бошчилигидаги жамоаси аъзолари 31 май куни Хўжандга жўнаб кетади ва у ердаги машғулотлар 12 июнга қадар давом эттирилади. Шунингдек, битта ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг