«Андижон» Эржан Токотаевнинг жароҳати бўйича маълумот берди
Текширув натижаларига коъра, дарвозабоннинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди.
Фото: Андижон ПФК
Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Андижон” учрашувининг 17-дақиқасида “бургутлар”нинг қирғизистонлик дарвозабони Эржан Токотаев оёғидан олган жароҳати туфайли мажбурий равишда ўзгартирилганди.
Афсуски, текширув натижаларига коъра, дарвозабоннинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди.
Жамоа шифокори Ғофуржон Жўраев Эржан Токотаевнинг жароҳати ҳақида маълумот берди. Унга кўра, чап тизза бўғимининг ички пайини йиртилиши билан боғлиқ ташхис аниқланди. Бу борада жарроҳлик амалиёти ёки даволаш муолажалари кўзда тутилган.
“Токотаевга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист