locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» Дониёр Абдуманнопов билан шартномани узайтирди

Абдуманнопов асли Андижон фарзанди ва айнан “Андижон” клуби тарбияланувчиси саналади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» Дониёр Абдуманнопов билан шартномани узайтирди
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” янги мавсум олдидан таркибни яхшилаб шакллантириш жараёни давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, мухлисларнинг меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов билан амалдаги келишув узайтирилди.

Абдуманнопов асли Андижон фарзанди ва айнан “Андижон” клуби тарбияланувчиси саналади.

У 2018-2021 йиллар мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилган. 2025 йили эса яна сафимизга қайтди. Дониёр ўтган йили 38 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та ассистни бажарди.

Умумий ҳисобда эса Абдуманнопов “Андижон” либосида фаолияти давомида 72 та ўйинда майдонга тушган ва жами 10 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг