«Андижон» Дохага етиб борди
ОЧЛ 2 доирасида “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24-декабр куни бўлиб ўтади.
Фото: Андижон ПФК
19-декабрдан 20-декабрга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортида ўз ичига жамоамиз аъзоларини жамлаган “Qatar Airways” ҳаво кемаси Тошкент-Доха йўналишида парвозга кўтарилди ва тонгда соғ-саломат Дохадаги “Хамад” халқаро аэропортига қўнди.
Сўнгра, биз учун ажратилган махсус автобусда жамоамиз “Abesq Doha hotel&Residenches AN IHG hotel” меҳмонхонасига жойлашди.
Айни пайтда Дохада ҳаво ҳарорати +15 даражани ташкил қилмоқда. Шунингдек, маҳаллий вақт Тошкент вақтидан икки соат орқада.
Бугун кечки пайт Самвел Бабаян бошчилигида футболчиларимиз Дохадаги дастлабки машғулотини ўтказадилар.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 2 доирасида “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24-декабр куни бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист