Андижон давлат педагогика институти футбол клубга айлантирилди ва жамоанинг олдига юқори лигаларга чиқиш вазифаси қўйилди
Хабарингиз бор, Вилоятимизда Иккинчи лига ҳамда кубок баҳслари старт олди. Унда мунтазам равишда иштирок этаётган ADPI жамоаси аъзолари билан бугун учрашув ўтказилди.

Андижон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Андижон давлат педагогика институтида бўлиб, навбатдаги мавсумда иштирок этаётган ADPI жамоаси мураббийлари, раҳбарлари ҳамда футболчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Андижон давлат педагогика институти ректори Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович вилоят футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди ҳамда институт жамоаси “ADPI футбол клуби” этиб ўзгартирилди ва жамоага барча керакли шароитларни яратиб берилиши ҳамда жамоанинг олдига юқори лигаларда иштирок этиш вазифалари қўйилди. Шунингдек, AFA томонидан ADPI жамоасига янги мавсумда иштирок этиш учун 2 хил турдаги футбол формалари ва футбол жиҳозлари фойдаланиш учун топширилди.

Учрашув сўнгида Андижон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов Андижон давлат педагогика институти ректори Бахтиёр Расуловга футболга қўшаётган ҳиссаси учун AFA томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.