«Андижон» - «Бухоро». Ўзаро беллашувларда ким устун?
Мазкур учрашув, 27 июль куни соат 20:00 да бошланади.
Фото: Андижон ПФК
Суперлиганинг 14-турида “Андижон” жамоамиз “Бобур арена”да “Бухоро” клубини қабул қилади.
Ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги учрашувлар тарихи олис 1992 йилга бориб тақалади.
Шу кунгача жамоалар 52 марта майдонда тўқнаш келишган. "Андижон"да 16, “Бухоро”да эса 21 ғалаба бор. Яна 15 ўйинда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати 68\82 бухороликлар фойдасига.
Бу клубларнинг ўтган йилги мавсумдаги натижаларига тўхталадиган бўлсак, уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил – 1:1 ҳисоблари кузатилган. Жумладан, меҳмондати ўйинда жамоамиздан Бектемир Абдуманонов, ўз уйимиздаги беллашувда эса Абдулвоҳид Ғуломов рақиб дарвозасини ишғол қилишган.
Мазкур учрашув, 27 июль куни соат 20:00 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист