locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Андижон\" Болтабоев, Давронов ва Йўлдошев билан шартномани бекор қилди

Ушбу футболчилар мавсум аввалида "бурғутлар" сафига қўшилишганди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Андижон" Болтабоев, Давронов ва Йўлдошев билан шартномани бекор қилди
photo: Andijon fk

“Андижон” Болтабоев, Давронов ва Йўлдошев билан шартномани бекор қилди.

“Андижон” жамоамиз ёзги йиғинни бошлади ва таркибда ҳам айрим ўзгаришлар юз бериши табиий жараён.

Жумладан, дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев ва ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан тузилган меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинганини маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, ушбу футболчилар мавсум аввалида жамоамизга қўшилишганди. Ўтган вақт давомида Давронов “Андижон” таркибида чемпионат ва Кубок доирасида ҳаммаси бўлиб, 8 та ўйинда майдонга тушди. Иброҳим Йўлдошев битта ўйинда майдонга тушди ва битта гол муаллифига айланди. Болтабоев эса “Андижон” сафида Суперлигада 7 та ўйинда майдонга тушди.

Давронов, Йўлдошев ва Болтабоевга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг