locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон. \"Бобур арена\"нинг баъзи бир секторларига тақиқ қўйилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон. "Бобур арена"нинг баъзи бир секторларига тақиқ қўйилди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Андижон” — “Сурхон” / “Андижон” — “Динамо”

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Андижон” — “Сурхон” учрашуви давомида мухлислар томонидан ҳар хил жисмлар ва елим идишлар майдонга улоқтирилган ҳолатлар қайд этилган.

Шунингдек, Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Андижон” — “Динамо” учрашуви давомида мухлислар тартибсизликлар келтириб чиқариб, майдонга турли хил жисмлар улоқтиришган ва ўйиннинг 88-дақиқасида мухлислар улоқтирган жисм ёрдамчи ҳакамнинг бошига тегиб, унга тан жароҳати етказгани қайд этилган.

Ўзаро муҳокамалардан сўнг “Андижон” клубининг келгуси уй учрашувига стадиондагы трибуналарга томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйиш ҳамда жарима интизом чораларини қўллаш лозим топилди. Бу каби ҳолатлар такрорланган тақдирда “Андижон” клубининг уй учрашувини тўлиқ томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш берилиши белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Андижон” футбол клубининг келгуси уй учрашувида “Бобур арена” стадионининг 1, 1A, 2, 3, 4, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 30, 31, 32-секторлари, шунингдек VIP трибуна остидаги ўриндиқларга томошабинларнинг киришига тақиқ қўйилди ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг