«Андижон» Беларусда йиғин ўтказади
Беларусда 6 та ўйин ўтказилади.
Фото: Андижон ПФК
“Андижон” жамоаси ёзги таътилдан кейинги ўқув-машғулот йиғинларини 10 июн санасидан ўз қароргоҳимизда бошлаган.
Кунига икки маҳалдан олиб борилган машғулотлар кўтаринки кайфиятда, режа асосида олиб борилди ва тайёргарликнинг илк босқичи якунланди.
Жамоа тайёргарлик жараёнининг навбатдаги қисмини Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказиши режалаштирилган.
Жумладан, 22 июн–6 июл оралиғида “Бургутлар” Минскда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради.
“У ерда табиийки, назорат ўйинлари ҳам режалаштирилган бўлиб, бу борада 6 та ўйин кўзда тутилган. Яқин вақтлар ичида ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар хусусида ҳам маълумот тақдим қиламиз”, — дейилади клуб хабарда.