locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» Баҳрайнга етиб борди

Бугун Максим Шацких шогирдлари кечки маҳал илк машғулотини ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» Баҳрайнга етиб борди
Фото: Андижон ПФК

Хабар берилганидек, "Андижон" жамоаси ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг "Ал-Халдия" жамоасига қарши ўйин учун бугун кечаси Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент-Шаржа-Манама йўналишида ҳаво кемаси орқали йўлга чиқди ва манзилга соғ-саломат етиб келди.

Жамоамиз аъзолари Баҳрайн аэропортида "Ал-Халдия" клуби расмийлари томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, бир гуруҳ мухлислар ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун бирга Манамага етиб келишган.

"Андижон" жамоаси Манама шаҳрида ўзи учун ажратилган "Crowne Plaza" меҳмонхонасига жойлашди. Айни пайтда бу ерда ҳаво ҳарорати 27 даража илиқ.

Бугун Максим Шацких шогирдлари кечки маҳал илк машғулотини ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг