«Андижон» Бабаян бошчилигида тайёргарликни бошлади
“Андижон” клуби бугундан ўз қароргоҳида тўпланди.
Жамоамиз аъзолари Самвел Бабаян бошчилигида 24-декабр куни Қатарда ОЧЛ 2 гуруҳ босқичидаги охирги тур ўйини — “Ал-Аҳли”га қарши беллашув учун тайёргарликни бошлашди.
Режа бўйича жамоамиз 8-декабрдан тайёргарликнинг қолган қисмини пойтахтда давом эттиради. У ерда иккита назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, 13 ва 18-декабр кунлари Ўзбекистон U20 терма жамоасига қарши баҳслар ташкиллаштирилиши кўзда тутилган.
Бетоб бўлиб қолган таркибдаги бир қатор ўйинчиларимиз эса жамоамиз ихтиёрига Тошкентдаги йиғинга қўшиладилар.
Шунингдек, бугунгача мураббийлар штабида ишлаб келган Акмал Шорахмедов ҳамда Никита Шквирин жамоамиз билан хайрлашди. Биз уларнинг “Андижон”да олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси ишларига омад тилаймиз.
Эндиликда Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига Григорий Колосовский, Дений Тойменсев ва Павел Синельников ҳам қўшилдилар ва “Бургутлар”даги фаолиятларини бошладилар.