locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон Асилбек Алиев билан шартнома имзолаганини маълум қилди

Эндиликда Осиё чемпиони ва тўпурари «Андижон»да тўп суради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон Асилбек Алиев билан шартнома имзолаганини маълум қилди
photo: Andijon fk

“Бургутлар”нинг қишки селекция ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Тажрибали футболчилар билан бир қаторда келажаги порлоқ, истеъдодли ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда жамоамиз барчанинг эътиборида бўлган Асилбек Алиев билан шартнома имзолаганини маълум қиламиз.

У 2009 йилнинг 1 январь санасида Фарғона вилояти Бувайда туманида таваллуд топган. 2019 йилдан «Одил Жуниор» академиясида таҳсил ола бошлаган.

Ўтган йили биринчи лига мусобақасида «Олимпия» клубида тўп сурган. 6 та гол уриб ва 4 та ассистни бажарган.

Алиев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан 2025 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё Кубогида қитъа чемпиони бўлган.
Ушбу мусобақада 6 та ўйинда 5 та гол уриб, турнир тўпурарига айланди.

Шунингдек, ўтган йили U-17 ўртасида Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашди ва битта гол муаллифига айланган.

Асилбек жамоамизнинг аҳил оиласига хуш келибсан!", — деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг