locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» Анталиядаги йиғинни уч босқичда ўтказади

Туркияда хориж клубларига қарши 10 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» Анталиядаги йиғинни уч босқичда ўтказади
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” жамоаси бугундан янги мавсум учун тайёргарлигини бошлади.

Дастлабки икки кун мобайнида жамоа аъзолари Тошкентда шуғулланишади ва бугунги кун режасига биноан футболчилар тренажёр залида ва майдонда машғулот ўтказишди.

Таъкидлаш жоизки, янги шартнома имзолаган футболчилардан Раҳимжон Давронов, Жамшид Болтабоев, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Абдумажидов, Иброҳим Йўлдошев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Александр Андроникашвили ҳамда Неманя Чаласан жамоамиз ихтиёрига қўшилишди.

Драган Черaн, Игор Голбан ва Имеда Ашотия эса жамоамизнинг Анталиядаги йиғинига етиб келишади.

Табиийки, янги мавсум учун асосий тайёргарлик жараёни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

7-январь – 18-февраль кунлари оралиғида ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини учта босқични ўз ичига олади.

Демак, биринчи босқич: 7–21 январ, иккинчи босқич: 24 январ – 5 февраль ҳамда учинчи босқич: 5–18 февральни ўз ичига олади.

Шунингдек, Туркияда хориж клубларига қарши 10 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Тез орада рақиблар ҳақида ҳам маълумот тақдим этамиз.

Жамоада селекция жараёни давом этмоқда ва таркибимизни яна янги, маҳоратли футболчилар билан кучайтириш ишлари олиб борилмоқда

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг