“Андижон” Анталиядаги йиғин доирасидаги илк назорат учрашувини Туркиянинг “Сиверек Беледийеспор” клубига қарши ўтказди
“Андижон” Анталиядаги йиғин доирасидаги илк назорат учрашувини Туркиянинг “Сиверек Беледийеспор” клубига қарши ўтказди. Кутилганидек, мураббийлар иккала бўлимда икки хил таркибни синовдан ўтказди.
Бунгача кунига икки маҳалдан шуғулланаётган футболчиларимиз жисмоний тайёргарликка эътибор қаратишмоқда. Шу боис ўйинга ҳам жисмоний юклама билан тушишди. Шунга қарамай, жамоа аъзолари анча ишончли кўриндилар ва буни натижада ҳам кўрсата олдилар.
Ўйиндаги барча голлар танаффусдан кейин киритилди. Аввалига Дониёр Абдуманнопов ҳисобни очган бўлса, сўнг Бекзод Сулоймонов жарима майдони ичидаги вазиятдан фойдаланиб аниқ зарбаси билан ҳисобни оширди. Баҳс охирларида эса Андроникашвили рақибдан тўпни олиб қўйди ва Бектемир Абдуманноновни бирга-бир вазиятга чиқарди. Ярим ҳимоячи ушбу имкониятдан фойдаланди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди – 3:0.
Ўйинда барча ўйинчиларга имконият берилди. Фақат Жамшид Болтабоев, Неманя Чаласан, Кристиан Новак, Абдулвоҳид Ғуломов ва Поʻлатхўжа Холдорхонов алоҳида дастур асосида шуғулланаётгани учун майдонга тушишмади. Кейинги баҳсларда уларни ҳам майдонда кўрамиз.
Жамоамизнинг кейинги ўйини 16-январ куни Венгриянинг “Вашаш” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
“Сиверек Беледийеспор” (Туркия) – "Андижон" – 0:3 (0:0).
13 январ. Анталия. “Фанатик” аренаси.
Бош ҳакам: Гоксел Кирикоглу.
Қанот ҳакамлари: Кенан Йилмаз, Мухаммед Учар.
"Сиверек Беледийеспор": Сефа Ардол, Эмре Кутлу, Хамза Алкан, Дениз Озйешим, Ефшон Гечгин, Ҳасан Четинер, Сердар Шоин, Юнус Эмре, Салих Казан, Фуркан Демир, Нихат Кайнар.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ҳасан Басри, Мустафо Кеклик, Али Иртурк, Беркай Йилдиз, Фарҳод Чобан, Бурак Олтингўк, Фуркан Йид, Абдулбаки Килич, Волкан Алан, Ахмад Доан.
“Андижон”: Раҳим Давронов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Абдумажидов, Абдураҳмон Комилов, Бекзод Сулоймонов, Аббос Абдуғаффоров, Сардор Азимов, Хумоюнмирзо Иминов, Дамир Темиров, Имеда Ашортиа, Асилбек Алиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Адаҳмов, Игор Голбан, Иброҳим Йўлдошев, Муҳаммадкарим Тоиров, Усмонали Исмоналиев, Александр Андроникашвили, Бектемир Абдуманнонов, Дониёр Абдуманнопов, Элбек Вохидович, Драган Черан.
Голлар: Дониёр Абдуманнопов, 55 – 0:1. Бекзод Сулоймонов, 77 – 0:2. Бектемир Абдуманнонов, 89 – 0:3.