locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Андижон” Анталияда навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Ушбу клуб ўтган йили Қозоғистон биринчи дивизионида биринчи ўринни эгаллаб, Қозоғистон премьер-лигасига йўлланмани қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Андижон” Анталияда навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади
photo: Andijon fk

Аниқ режа асосида Анталияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Андижон” жамоамиз мазкур тайёргарлик доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувига ҳам етиб келди. Бизнинг бу сафарги спарринг-рақибимиз - Қозоғистоннинг “Каспий Актау” жамоаси.

Ушбу клуб ўтган йили Қозоғистон биринчи дивизионида биринчи ўринни эгаллаб, Қозоғистон премьер-лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Клуб 1979 йилнинг 1 январь куни ташкил топган. Жамоага 42 ёшли маҳаллий мутахассис Пиралий Алиев бош мураббийлик қилмоқда. У ушбу лавозимга шу йилнинг 21 январь куни тайинланган. Шунингдек, 4 кун муқаддам “Каспий Актау” жамоаси португалиялик ҳимоячи Андре Амарал билан ҳам шартнома имзолади.

“Андижон” - “Каспий Актау” ўртасидаги беллашув 29 январь куни Тошкент вақти билан 19:45 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг