locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон Абдулвоҳид Ғуломов ҳамда Абдураҳмон Комиловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди

Ҳозирда Абдулвоҳиднинг аҳволи қониқарли. Даволаниш режа асосида давом этяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон Абдулвоҳид Ғуломов ҳамда Абдураҳмон Комиловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди
photo: Andijon fk

Маълумки, “Андижон”нинг “Шахтёр” (Қозоғистон) клубига қарши ўтказилган ва охирига етмай қолган ўртоқлик учрашувида жамоамиз аъзолари — Абдулвоҳид Ғуломов ва Абдураҳмон Комилов олган жароҳатлари сабабли шифохонага олиб борилганди. Жамоамиз бош шифокори ушбу футболчилар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Ғуломовда 1,5 сантиметр атрофида ўнг қулоқ йиртилиш жароҳати билан операция қилинди. ЛОР тавсияси билан компьютер томографиядан ўтказилган. Ҳозирда Абдулвоҳиднинг аҳволи қониқарли. Даволаниш режа асосида давом этяпти.

Комиловга эса бош мияни ёпиқ жароҳат олиши ва ўрта даражадаги бош мия чайқалиш ташхиси қўйилди. Невропатолог тавсияси билан компьютер томография қилинган. Айни пайтда Абдураҳмоннинг ҳам ҳолати қониқарли. Даволаниши давом этяпти.

Футболчиларимизга шифохонадан рухсат беришди ва айни пайтда жамоамиз шифокорларининг назоратида. Умид қиламизки, улар тез орада соғайиб яна машғулотларга қўшиладилар.

Биз барча футболчиларимизга соғлик тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг