locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» 5 январдан янги мавсумга тайёргарлигини бошлайди

Жамоа Анталияга 7-январда жўнаб кетади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» 5 январдан янги мавсумга тайёргарлигини бошлайди
«Андижон» 5 январдан янги мавсумга тайёргарлигини бошлайди

ОЧЛ 2 даги сўнгги расмий ўйиндан кейин қишки таътилга чиққан жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик режалари маълум.

Унга кўра, "Бургутлар" 5-январ санасидан Тошкентда тўпланадилар. Дастлаб футболчилар тиббий кўрикдан ўтадилар. Янги мавсум учун қишки ўқув-машғулот йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади.

Жамоа Анталияга 7-январда жўнаб кетади. Айтиш лозимки, Туркиядаги йиғин ҳам икки босқичда ўтказилади ва 18-феврал куни якунга етади.

Ушбу тайёргарлик жараёни доирасида хориж жамоаларига қарши 10 та назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

«Рақиблар ҳақида кейинроқ маълумот тақдим этамиз», - дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг