locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андерсон учун 4 жамоа қизиқмоқда

Transfermark портали Андерсонни 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андерсон учун 4 жамоа қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон топ-клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчини "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Шаҳарликлар" вакиллари аллақачон футболчининг агенти билан боғланган.

Шунингдек, унинг хизмати "Манчестер Юнайтед," "Челси" ва "Бавария" жамоалари ҳам қизиқмоқда ва унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Эллиот Андерсон "Ноттингем Форест"га 2024 йилда "Ньюкасл"дан 41 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermark портали Андерсонни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг