locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андерсон «Сити»да йилига тахминан 17 миллион евро олади — Орнштейн

Футболчи бугун янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Андерсон «Сити»да йилига тахминан 17 миллион евро олади — Орнштейн
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"дан ярим ҳимоячи Эллиот Андерсонни 135 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

The Athletic журналисти Давид Орнштейн хабар беришича, .23 ёшли футболчи "шаҳарликлар" билан беш йиллик шартнома имзолайди, унга кўра барча бонусларни ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига тахминан 350 минг евро маош олади.

Англия терма жамоаси футболчисининг шартномаси яна 12 ойга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 75 миллион еврони ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг