locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андерсон: «Манчестер Сити»га ўтиш орзум эди»

Эллиот эндиликда "шаҳарликлар" сафида тўп суради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андерсон: «Манчестер Сити»га ўтиш орзум эди»
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Эллиот Андерсон клубга ўтганидан кейинги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Менимча, бу ҳақиқий ғолиблар жамоаси. Улар жуда талабчан ва шафқатсиз рақобат муҳитига эга. Мен ҳам айнан шундай муҳитда – чемпионлар орасида ўйнашни хоҳладим. Сўнгги 10–12 йил давомида "Манчестер Сити" футболда устунлик қилиб келмоқда. Шунинг учун ҳам бу ерга келишни истадим. Бу клуб совринлар ютиш ва энг юқори даражада рақобат қилиш учун қурилган. Бундай жамоа ҳар қандай футболчи учун жозибадор, — деди Андерсон.

Маълумот учун, Эллиот Андерсон ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг