Андерсон қишда «Ноттингем Форест»ни тарк этмайди – манба
"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон қишки трансфер ойнасида ҳозирги жамоасини тарк этиши дарғумон, деб хабар берган журналист Экрем Қўнғир бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Манба берган хабарга кўра, ўрмончилар раҳбарияти 23 ёшли ярим ҳимоячи бўйича январ ойидаги барча таклифларни рад этиш ниятда. Футболчига Англия Премьер-лигасининг бир қатор етакчи клублари, жумладан, “Арсенал”, “Челси”, “Ньюкасл”, “Астон Вилла”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, Ноттингем Форест ўз футболчисини 114 миллион евро баҳолаган, клуб эса юқори нарх потенциал харидорларни тўхтатиб қўйишига ва Андерсонни таркибда сақлаб қолишига умид қилмоқда.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирлар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Эллиот Андерсоннинг "Ноттингем Форест" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.