Анчелотти “Реал”нинг асосий муаммоларидан бирини Кроос ва Модрич билан боғлади
“Лилль” бош мураббийи Давиде Анчелотти “Реал Мадрид”нинг ҳозирги ўйинидаги муаммолардан бири ярим ҳимояда темпни бошқарадиган ва ҳужумчиларнинг очилишларини аниқ узатмалар билан таъминлайдиган футболчи етишмаслиги эканини айтди. Италиялик мутахассис бу фикрини Тони Кроос ва Лука Модрич мисолида тушунтирди.
Анчелоттининг таъкидлашича, Кроос ёки Модрич майдонда бўлганида ҳужумчиларнинг бўш зоналарга ҳаракатлари деярли доим узатма билан давом эттириларди. Унинг фикрича, вертикал футбол фақат тез югурадиган футболчилардан иборат эмас — уларни ўз вақтида аниқ пас билан таъминлай оладиган ижрочи ҳам зарур.
Давиде Крооснинг кетишини “Реал” учун айниқса катта йўқотиш сифатида баҳолади. У германиялик ярим ҳимоячини ўз позициясида дунёнинг энг яхшиси деб атаб, Кроос учрашув темпини бошқаргани, ўйиннинг қайси тезликда кечишини белгилагани ва тактик жиҳатдан жуда кучли бўлганини таъкидлади. Анчелоттига кўра, “яна бир Кроос”ни топишнинг ўзи имконсиз.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” 2026/27-йилги Ла Лига мавсумининг дастлабки 7 туридан кейин 15 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа 5 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.