Анчелотти: “Неймарнинг ўрнини босиб бўлмайди”
Бразилиялик футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.
Фото: Getty Images
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.
“У ўзининг фазилатлари билан Жаҳон чемпионатига боришга лойиқ эди. Неймар терма жамоага қайтишни истамаслигини аллақачон тасдиқлади. Унинг ўрнини босиб бўлмайди, чунки у ўзига хос ва ноёб истеъдод эгаси эди. Неймар — такрорланмас футболчи”, — деди Анчелотти.
Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 130 та учрашув ўтказиб, 80 та гол ва 59 та ассист қайд этган. Бразилия эса 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.