locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти Неймарни терма жамоага чақириш масаласини Бразилия президенти билан муҳокама қилди

Италиялик мутахассис 18 май куни мундиалга борадиган 26 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия президенти Лула да Силва «Сантос» ҳужумчиси Неймар, агар жисмонан тайёр бўлса ва спорт формасини тиклаб олса, ЖЧ-2026да иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди.

«Мен Анчелотти билан гаплашдим ва у мендан сўради: «Сизнингча, Неймарни терма жамоага чақириш керакми?» Мен эса: «Агар у жисмонан тайёр бўлса, у етарли даражада кучли», деб жавоб бердим», — дея Да Силванинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти душанба куни, 18 майда 11 июндан 19 июлга қадар Мексика, Канада ва АҚШда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026га тайёргарлик кўрадиган 26 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Анчелотти Жаҳон чемпионатига фақат жисмонан тайёр бўлган футболчиларни чақиришини, Неймарга эса формага кириб олиши кераклигини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Неймар 79 та гол билан Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг