Анчелотти Неймар нега Японияга қарши ўйинда майдонга тушмаганини тушунтирди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 1/16 финалида Японияга қарши ўйинда Неймар нега майдонга туширилмаганини изоҳлади.
Муттахассиснинг айтишича, Неймарни қўшимча вақтга тайёрлаб қўйган. Шунингдек, Бразилия ҳисобни тенглаштира олмаса, у 60-дақиқада майдонга туширилиши режалаштирилган.
"Мен Неймарнинг қўшимча вақтда майдонга тушишини тайёрлагандим. У билан гаплашдим ва агар ҳисобни тенглаштира олмасак, 60-дақиқада майдонга тушишини айтдим. Биз ҳисобни тенглаштирдик ва мен ўйин схемасини ўзгартиришни истамадим. Жамоа ўйинни назорат қилди", — деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия ушбу баҳсда Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Япония биринчи бўлиб ҳисобни очган, кейин Каземиро мувозанатни тиклаган, асосий вақт охирида эса Габриэл Мартинелли ғалаба голини урган.
Шу тариқа, Бразилия ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди. Жамоа кейинги босқичда Кот-д’Ивуар — Норвегия учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.