locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Италиялик мутахассис аввалроқ «Ботафого»дан истеъфога чиқарилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Пиза» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийлиги лавозимига Давиде Анчеллоттини тайинлаш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Карло Анчелоттининг ўғли ҳозирда клубдаги мавқеи анча беқарор бўлиб қолаётган Алберто Жилардино ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Пиза» ноодатий қарор қабул қилишга тайёр ва машҳур фамилияга эга бўлган ёш мутахассисга ишонч билдириш вариантини ўрганмоқда.

Давиде Анчелотти яқинда «Ботафого» клубида илк бор мустақил мураббийлик тажрибасини орттириб, Бразилия чемпионатида жамоани олтинчи ўринга олиб чиқди ҳамда Либертадорес кубоги саралаш босқичига йўлланма қўлга киритди.

Шунга қарамай, мавсум якунланганда у лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Анчелотти узоқ йиллар давомида отаси Карло Анчелоттининг мураббийлар штабида фаолият юритиб, «ПСЖ», «Реал», «Бавария», «Наполи» ва «Эвертон» клубларида ишлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг