locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти Чемпионлар лигаси фаворитлари ҳақида гапирди

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи «Барселона»ни йилга олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти Чемпионлар лигаси фаворитлари ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум Чемпионлар лигаси фаворитлари ҳақида фикр билдирди.

«Бу турнирда ҳар доимгидек фаворитлар бор: «Реал», «ПСЖ», «Ман Сити» ва «Бавария». Дастлабки турларда жуда кўп голлар киритилган ўйинлар ва кутилмаган натижалар кўрдик — бу эса баъзан турнирга бўлган қизиқишни пасайтиради.

Гуруҳ босқичи кенгайтирилди, мақсад — мусобақани янада қизиқарли қилиш. Буни қабул қилиш керак», — деди Анчелотти.

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан сўнг «ПСЖ» 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Бавария» иккинчи (9 очко), «Реал» бешинчи (9 очко), «Ман Сити» эса еттинчи ўринда (7 очко) бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг