locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти Бразилия билан шартномани яна тўрт йилга узайтирмоқчи

Италиялик мутахассис Жанубий Америка грандидаги фаолиятидан мамнун.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Жанубий Америка гранди билан амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Тажрибали мутахассис терма жамоадаги фаолиятидан мамнунилигини яшириб ўтирмади.

«Ўйлашимча, Бразилия билан шартномамни яна тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқмоқда», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда Movistar.

Италиялик мутахассис 2025 йилнинг май ойидан буён «пентакампеонлар»ни бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жамоа билан 8 та ўйин ўтказиб, 4 та ғалаба, 2 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этди.

Олдинда Анчелоттини фаолиятидаги энг жиддий синовлардан бири — ЖЧ-2026 кутмоқда. Мазкур турнирда Бразилия терма жамоаси «C» гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Марокаш, Шотландия ва Гаити термаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, «Папа Карло» терма жамоага келгунга қадар «Милан», «Реал Мадрид», «Ювентус», «ПСЖ», «Бавария», «Эвертон» ва «Наполи» каби Европа гигантларида муваффақиятли фаолият юритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг