locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти: «Баъзан мағлубиятни ҳам қабул қилишга тўғри келади»

Бразилия устози Норвегияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти: «Баъзан мағлубиятни ҳам қабул қилишга тўғри келади»
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Учрашув бошида ўйинни назорат қилаётгандек туюлди, биз имкониятлар ҳам яратдик. Жуда кучли босим ўтказиш қийин эди, чунки Норвегия бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Ортиқча таваккал қилиш эса хавфли бўларди.

Бизга янги иқтидорлар, Бразилия футболига келиб қўшиладиган юқори савияли футболчилар керак. Менимча, биз ёмон ўйин кўрсатмадик, аммо бу футбол, бу спорт. Баъзан мағлубиятни ҳам қабул қилишга тўғри келади», — деди Анчелотти CNA нашрига.

Ушбу натижадан кейин Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати билан хайрлашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг