Анчелотти Австралияга қарши ўйин учун Бразилия таркибини эълон қилди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушадиган асосий таркибни эълон қилди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) расмий сайти хабар бермоқда.
Бразилия учрашувни қуйидаги таркибда бошлайди: Уго Соуза; Матеузиньо, Маркиньос, Витор Рейс, Дуглас Сантос; Данило, Бруно Гимараес; Эстевао, Рафинья, Эндрик ва Винисиус Жуниор.
Мазкур баҳсда Матеузиньо ва Витор Рейс Бразилия терма жамоаси сафида илк бор майдонга тушади. Анчелотти ҳужум чизиғида бир вақтнинг ўзида Эстевао, Рафинья, Эндрик ва Винисиус Жуниордан фойдаланишга қарор қилган.
Маълумот учун, Австралия — Бразилия учрашуви 25 сентябрь куни Таунсвилл шаҳридаги «Queensland Country Bank Stadium»да бўлиб ўтади. Шундан сўнг Бразилия 29 сентябрь куни яна Австралияга, 3 октябрь куни эса Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.