locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти: “2026-йилги Жаҳон чемпионати бир авлоднинг яхуни бўлди”

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 2026-йилги Жаҳон чемпионатида 1/8 финал босқичида Норвегияга мағлуб бўлиб мусобақани тарк этган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026-йилги Жаҳон чемпионати мамлакат футболида янги давр бошланишини таъкидлади. Италиялик мутахассиснинг фикрича, мундиал Неймар, Каземиро ва Данило каби тажрибали футболчилар авлодининг яхунига айланди.

“Менимча, ушбу Жаҳон чемпионати Неймар, Данило ва Каземиро каби футболчилар авлодининг яхунини англатди. Энди биз 2030-йилги Жаҳон чемпионатига кўзлаб янги жамоани шакллантиришимиз керак”, — деди Анчелотти.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Бразилия терма жамоаси таркиби тўлиқ ўзгармайди. Тажрибали футболчиларнинг айримлари, жумладан Маркиньос, жамоада қолиши мумкин. Бироқ асосий эътибор ёш истеъдодларни ривожлантириш ва 2028-йилги Америка кубогига тайёргарликка қаратилaди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 2026-йилги Жаҳон чемпионатида 1/8 финал босқичида Норвегияга мағлуб бўлиб мусобақани тарк этган эди. Орадан кўп ўтмай Неймар миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг