locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ана ҳолос! Эрон Жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Ана ҳолос! Эрон Жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги мумкин
ФОТО: UzbekistanFA

ЖЧ-2026 саралаш босқичининг 8-турида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дурангга эришиб, муддатидан аввал мундиаль йўлланмасини нақд қилган Эрон АҚШ билан ўзаро низо сабаб тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида қатнаша олмаслиги мумкин.

Бунга сабаб, форслар АҚШ'нинг “қора рўйхати”га киритилган. Бу Эроннинг штатларда ўйин ўтказишида муаммолар туғдириши мумкин. ФИФА аллақачон мезбон жамоа билан ушбу маласани ҳал этиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Агар АҚШ ҳукумати чекловни бекор қилмаса, бу катта можаро келтириб чиқариши мумкин. Эроннинг мундиаль иштирокчилари сафидан чиқиши футбол тарихида мисли кўрилмаган ҳолат бўлади ва халқаро миқёсда кенг муҳокамаларга сабаб бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг