\"Ан-Наср\"нинг айрим футболчилари маошини тўлиқ олмагани маълум бўлди
Ушбу ҳолат "Ан-Наср" раҳбариятининг молиявий оқимларни қайта тақсимлаши ва айрим тўловларнинг кечикиши билан боғлиқ.
Фото: Getty Images
Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида айрим футболчиларга июн ойи учун маош тўлиқ тўланмагани маълум бўлди.
Хабарга кўра, клубнинг бир нечта футболчилари, жумладан Криштиану Роналду ҳам маошнинг фақат бир қисмини олган. Тўловларнинг қолган қисми кейинроқ амалга оширилиши режалаштирилган. Клубдаги вазият футболчиларнинг норозилигига сабаб бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат "Ан-Наср" раҳбариятининг молиявий оқимларни қайта тақсимлаши ва айрим тўловларнинг кечикиши билан боғлиқ. Ҳозирча клуб томонидан вазият юзасидан расмий баёнот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" сафида Криштиану Роналду билан бир қаторда Жоау Феликс, Кингсли Коман, Садио Мане ва Марсело Брозович каби таниқли футболчилар ҳам тўп сурмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист