«Ан Наср» Жезуш билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин
Жезуш “Ан Наср”ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган.
ФОТО: Getty images
“Ан Наср” бош мураббий Жорже Жезуш клуб билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Араб нашрлари хабар берди.
Саудия клуби раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган янги битим таклиф этишга тайёр.
Маълумотларга қараганда, жамоа расмийлари мураббийнинг ишидан мамнун ва келаси мавсумда ҳам у билан ҳамкорликни давом эттиришни исташмоқда.
Жезуш “Ан Наср”ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Айни пайтда жамоа Саудия Пролигаси турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист