«Ан-Наср» Кристенсенни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Клуб уни эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
ФОТО: Getty images
"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Манбага кўра, «Ан-Наср» 29 ёшли даниялик футболчига жиддий қизиқмоқда. Клуб уни эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Клубда “Барселона”нинг собиқ футболчиси Иньиго Мартинес ҳам саудияликлар сафида ўйнамоқда.
Кристенсен 2022 йил ёзидан буён "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилмоқда. У жамоа сафида жами 90 та ўйинда 4 та гол уриб, 3 та голли узатма берган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист