«Ан-Наср» Фоден учун 130 млн евро таклиф қилди
Трансфер бошланмасдан якунига етган.
ФОТО: Getty images
Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби трансфер ойнаси якунига қадар катта харидни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрди.
Fichajes нашрининг хабар беришича, риёдликлар “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден учун 130 миллион евролик таклиф юборган.
Бироқ “шаҳарликлар” Фоденни қўйиб юборишни истамаган. Шу сабаб музокаралар бошланмасдан туриб, якунланган. Гвардиола футболчини жамоада қолишини айтиб, бу трансферга қарши бўлган.
Фоден жорий мавсум Англия Премьер Лигаси доирасида 2 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист