locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ан-Наср» Фелишни сотиб олишга яқин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ан-Наср» Фелишни сотиб олишга яқин
Фото: Getty Images

“Челси” клуби ҳужумчи Жоау Фелишни яқин орада “Ан-Наср”га сотиши мумкин. Бу ҳақда журналист Педру Алмейда хабар берди.

Саудия клуби 25 ёшли футболчи учун курашга қўшилиб, аввал фаворит саналган “Бенфика”ни ортда қолдирди.

“Ан Наср” португалиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бу сумма “Челси”ни қониқтиради ва Лондон клуби трансферни якунлашга тайёр.

Шу тариқа, лондонликлар ўтган йили “Атлетико”дан 52 миллион еврога сотиб олган Жоау учун сарфлаган маблағни деярли тўлиқ қайтариб олади.

Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Милан”да ўтказган эди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг