locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳамза Абделкарим: “Флик менга асосий ҳужумчидек муносабатда бўлади”

18 ёшли ҳужумчи чоршанба куни Жоан Гампер кубоги доирасида ўзининг собиқ клуби — Қоҳиранинг “Ал-Аҳли” жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан ишлаш ҳақида гапирди. Мисрлик футболчининг айтишича, немис мутахассисининг унга бўлган муносабати ўзига бўлган ишончини сезиларли даражада оширмоқда.

“Флик мен билан худди мени асосий ҳужумчи сифатида кўраётгандек гаплашади. Бу менга жуда катта ишонч беради. У барча ёш футболчиларга шундай муносабатда бўлади”, — деди Абделкарим.

18 ёшли ҳужумчи чоршанба куни Жоан Гампер кубоги доирасида ўзининг собиқ клуби — Қоҳиранинг “Ал-Аҳли” жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Учрашув “Барселона”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, “Барселона” Абделкаримни шу ёзда “Ал-Аҳли”дан тўлиқ сотиб олди. Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Каталония клубида ижара асосида ўтказиб, асосан иккинчи жамоа сафида тажриба тўплаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг