Амрабат фаолиятини Ла Лига клубида давом эттиради
Фото: Getty Images
Софиан Амрабат фаолиятини Испанияда давом эттиради.
“Бетис” 29 ёшли ярим ҳимоячини “Фенербаҳче”дан бир мавсумга ижарага олди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, битимда сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган. 29 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи "Бетис"га ўтишни талаб қилганди.
Ўтган мавсумда Амрабат Туркия чемпионатида 26 та ўйинда 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Амрабат фаолияти давомида “Утрехт”, “Фейеноорд”, “Брюгге”, “Фиорентина” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида ҳаракат қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист