Ампутант футболчиларимиз Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб эътироф этилди
Улар муносиб тарзда тақдирланишди.
Фото: Jizzakh Football Association
Жиззах вилоятида ампутантлар футболи жадал суръатларда ривожланиб келмоқда. Бу соҳадаги муваффақиятлар натижасида вилоят ампутант футболчилари Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатларида юқори натижаларга эришиб келмоқда.
Тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими ижрочи директори Акмал Аҳмедов ҳамда Жиззах вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Юлдашев қатнашдилар.
Маросим давомида ампутант спортчиларимизнинг эришган ютуқлари алоҳида таъкидланиб ўтилди ва улар муносиб тарзда тақдирланишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист