locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим тез орада «МЮ»ни тарк этиши мумкин — манба

Португалиялик мутахассис 2024 йилнинг кузида манкуниянликлар бошқарувига келганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим тез орада «МЮ»ни тарк этиши мумкин — манба
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим манкуниянлар сафини тарк этиш арафасида. Бу ҳақда Indykaila News X ижтимоий тармоғида хабар берилмоқда.

Манбага кўра, португалиялик мутахассис яқин вақт ичида истеъфога чиқарилиши мумкин.

«Бугунги ўйин учун танланган тактика («Борнмут»га қарши баҳс 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди) ёш болаларча! Бу ҳақиқий телбалик. Жамоага улкан маблағ сарфланганидан кейин биз табиий равишда кўпроқ натижа талаб қиламиз. Рубен бу ерда узоқ қолмайди», — дея «Манчестер Юнайтед» ички манбасининг сўзларини келтиради Indykaila News.

Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимини 2024 йил кузида эгаллаган. Бунгача у Лиссабоннинг «Спортинг» клубида фаолият олиб борган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг