locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим Рабионинг “Милан”даги келажаги бўйича қарорни маълум қилди

31 ёшли футболчининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028-йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим Рабионинг “Милан”даги келажаги бўйича қарорни маълум қилди
Фото: Getty Images

“Милан” бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячи Адриен Рабио жамоада қолишини маълум қилди. Португалиялик мутахассис клуб франциялик футболчи билан янги шартнома имзолашни ҳам режалаштираётганини билдирди.

“Рабио биз билан қолади. Шунингдек, биз у билан янги шартнома имзолашни истаймиз”, — деди Аморим.

31 ёшли футболчининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028-йил ёзигача мўлжалланган. Массимилиано Аллегри клубни тарк этганидан кейин Рабионинг келажаги ноаниқ бўлиб қолган ва унинг “Наполи”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Рабио А Сериянинг янги мавсумидаги илк турда “Торино”га қарши учрашувда гол уриб, голли узатмани ҳам амалга оширди. “Милан” ушбу баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг