locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим Португалия чемпионатига қайтиши мумкин

Манкунианликлар турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим Португалия чемпионатига қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим Португалия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Крис Уилер хабар берди.

Манбага кўра, Жоау Нороня Лопеш яқин вақтларда “Бенфика” президенти бўлиш эҳтимоли юқори. У Аморимни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида кўришни хоҳламоқда.

Шу билан бирга, АПЛдаги омадсиз стартга қарамасдан, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти яқин вақт ичида мутахассис билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Англия чемпионатининг 4-туридан сўнг “қизил иблислар” турнир жадвалида 4 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг