Аморим: «Милан»ни бошқариш мен учун катта шараф»
«Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим Италияга етиб келгач, клуб бошқарувини ўз зиммасига олиш борасидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу ерда бўлганимдан жуда бахтлиман. "Милан" бош мураббийи бўлиш мен учун катта шараф. Агар аввалги интервьюмни кўрган бўлсангиз, бу мен учун нақадар алоҳида ва муҳим лаҳза эканини яхши биласиз.
Бу жуда катта чақириқ. Аввалги тажрибамдан кейин ўзимга кичикроқ лойиҳани танлашга ваъда бергандим, аммо тақдир мени "Милан"га олиб келди. Бу эса ундан ҳам улканроқ вазифа.
Бу ерда эканимдан жуда фахрланаман. Энди бор эътиборимни футболчилар ва мураббийлар штаби билан ишлашга қаратмоқчиман. Ростдан ҳам жуда бахтлиман», — деди Аморим.
Маълум қилинишича, португалиялик мутахассис эртагаёқ «Миланелло» машғулотлар базасига йўл олади ва жамоа билан тўлиққонли иш фаолиятини бошлайди.