locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим «Милан» бош мураббийига айланади

Келишув аллақачон якунланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим «Милан» бош мураббийига айланади
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози Рубен Аморим «Милан»нинг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, келишув аллақачон якунланган. Таъкидланишича, португалиялик мутахассиснинг италиялик гранди билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аморим янги клубда солиқлар чегириб ташлангандан сўнг йилига 3,5 млн евро маош олади.

Қайд этилишича, Аморимнинг «Милан» билан шартномасида А Серия ва Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли иштироки учун турли бонуслар кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра «россонерилар» асосий еврокубок турнирига йўлланмани қўлга кирита олмаган, бироқ Европа лигасида иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг